Россия бензин экспортини вақтинча чеклади

Россия Энергетика вазирлиги бу чеклов вақтинчалик чора эканини тушунтирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия ҳукумати бензин ва дизел ёнилғиси экспортига вақтинчалик чеклов жорий этди. Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин тегишли қарорни имзолади.

“Қарор ички бозордаги ёнилғи нархларини барқарорлаштириш учун қабул қилинди”, - дейилади Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Чекловлар 21 сентябрдан кучга киради.

Шу билан бирга, вақтинчалик тақиқ қуйидаги ҳолларда етказиб беришга тааллуқли эмас:

- ЕОИИ мамлакатларига (Россиядан ташқари бу иттифоққа Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо);
- Абхазия ва Жанубий Осетияга;
- ҳукуматлараро келишувлар доирасида;
- хорижий давлатлар ҳудудида бўлган Россия қўшинлари гуруҳлари фаолиятини таъминлаш мақсадида

Россия Энергетика вазирлиги бу чеклов вақтинчалик чора эканини тушунтирган. Бу билан мамлакат ичидаги ёнилғи нархини тушириш мақсад қилинган.