Ўзбекистон ФИФА рейтингида пастлади

ФИФА миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона пастлаб, 74-ўриндан 75-ўринга тушган. “Оқ бўриларнинг” Осиё қитъасидаги ўрни эса ўзгармай қолган – 10-ўрин.
Қўшнилардан Қирғизистон 96, Қозоғистон 100, Тожикистон 110, Туркманистон эса 140-ўринларни банд этган.
Аргентина ҳамон рейтинг пешқадами. Франция рейтингда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Бразилия кучли учликка якун ясаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. АҚШга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Мексика билан дуранг (3:3) ўйнади.