ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +25 даражагача илиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 23-25° бўлади.