ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Жорий йил 21-25 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича "Николай Павлюков хотира турнири" ўтказилади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш боксчилар ҳам иштирок этишади, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Ўзбекистон вакиллари қуйидаги таркибда Анапага йўл олди:
-63,5 кг: Далержон Бозоров;
-67 кг: Шаҳбоз Юнусалиев;
-71 кг: Камронбек Шукуржонов;
-75 кг: Аълохон Абдуллаев;
-92 кг: Абдулла Ражабов.
Мураббий: Адиз Шарипов
Шунингдек, ўзбекистонлик Валихан Анашов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистонда ўтказилган "Ахмат Қодиров хотира турнири"да Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишганди.