“Ахмат Қодиров хотира турнири”да Ўзбекистон боксчилари муносиб иштирок этди

© Федерация бокса УзбекистанаУзбекские боксеры завоевали пять медалей на "Турнире памяти Ахмата Кадырова".
Узбекские боксеры завоевали пять медалей на Турнире памяти Ахмата Кадырова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия Федерацияси Чеченистон республикаси Грозний шаҳрида катталар ўртасида анъанавий "Ахмат Қодиров хотира турнири" ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Дунёнинг 16 мамлакатидан боксчилар қатнашган ушбу мусобақада Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-67 кг: Шоҳрухбек Кенжаев
Кумуш:
-51 кг: Миралижон Мавлонов
-92 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Бронза:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Шавкатжон Болтаев.
Янгиликлар лентаси
0