ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган энг муҳим воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 20 сентябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Клешеевка, Веселое ва Химик аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 3-штурм бригадаси, 53 ва 110 механизациялашган бригадаларининг 5та ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 175 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, бир зирҳли жанговар машина ва учта пикапни ташкил этди.
Артиллерияга қарши жанг давомида АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Paladin" ўзиюрар гаубицаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Д-30 гаубицаси, шунингдек. "Смерч" ёппасига ўт очиш реактив тизими автомобили йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Вербовое қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 71-ўрмончилар (егерь) бригадасининг 3та ҳужумини қайтарди. Чаривное қишлоғи яқинида УҚКнинг 116-механизациялашган бригадаси ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияга зарба берди. Кун давомида Украинанинг 35 нафаргача ҳарбий хизматчиси, саккизта зирҳли жанговар техникаси ва иккита автомобили йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жанг давомида АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Paladin" ўзиюрар гаубицаси, "Акасия" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Д-30 ва битта Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 63 ва 67-механиклаштирилган бригадалари бўлинмаларининг иккита ҳужумини қайтарди.
Шунингдек, ДХРнинг Торское аҳоли пункти ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 63-механизациялашган бригадаси, 12-махсус мақсадли бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 5-бригадасининг ишчи кучи ва техникаларига гуруҳли зарба берилди.
Кун давомида Украина йўқотишлари 70 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита БМП, иккита пикап ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил қилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Запороже вилоятининг Приютное аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 110-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳужумини қайтарди.
Новомихайловка ва Владимировка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 79-ҳаво ҳужуми ва 72-механизациялашган бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасига авиация ва артиллерия зарбалари берилди. Новодонецкое аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 38-денгиз пиёдалари бригадасининг диверсион-разведка гуруҳининг фаолияти бостирилди. Душман йўқотишлари 135 тагача ҳарбий хизматчи, иккита пикап ва Мста-Б гаубицасини ташкилд қилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятидаги Загоруйковка, Ивановка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳамда ЛХРнинг Розовка ва Берестове аҳоли пунктларида УҚКнинг 14, 32-механизациялашган ва 25-ҳаво-десант бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Натижада Украинанинг 65 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, иккита техникаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М1097 "Авенгер" зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Paladin" гаубицаси, иккита М777 артиллерия тизими, шунингдек, Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Харков вилояти, Гатишче аҳоли пункти ҳудудида 120-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Херсон йўналишида, Казацкое аҳоли пункти ҳудудида ҳамда Алешкинский ва Переяславский оролларида УҚК махсус операциялар кучларининг тўртта диверсион-разведка гуруҳи йўқ қилинди. Душманнинг йўқотишлари 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, зирҳли жанговар машина ва тўртта техникани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими ва битта Д-30 гаубицаси йўқ қилинди
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 126 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Угледар шаҳри ҳудудида УҚК 72-механизациялашган бригадаси баталони қўмондонлик-кузатув пункти, шунингдек, қўшин бўлинмаларини вақтинча жойлаштириш пункти, Петропавловка аҳоли пункти ҳудудида Украина 35-денгиз пиёдалари бригадаси позициясига зарба берилди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Николаев вилояти Нововладимировка посёлкаси ҳудудида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24м бомбардимончи самолётини уриб туширди.
Днепропетровск вилоятидаги Долгинцево аэродромида Украинанинг МиГ-29 қирувчи самолёти учувчисиз учиш аппарати томонидан йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва электрон кураш тизимлари бир суткада тўртта “Сторм Шадов” узоқ масофали қанотли ракета ва 5та "HIMARS" ва "Смерч" ракеталарини тутиб олди.
ДХРнинг Нагорное, Горловка, Михайловка, ЛХРнинг Белогоровка, Карамзиновка, Волчеяровка, Новогоровка, Новое, Мирное, Херсон вилоятининг Подстепное ва Казак лагерлари аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 42 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина жами 475 та самолёт, 249 та вертолёт, 6945 та учувчисиз учиш аппарати, 438 та зенит-ракета тизими, 12009 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1152 та кўп ракетари жанговар техника, 6462 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13262 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.