Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирларининг 1-йиғилишида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди, дея хабар берди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойда Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирларининг 1-йиғилишида иштирок этди. Унда шунингдек, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди
Қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди:
агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш;
саноат комплекси;
савдо-иқтисодий муносабатлар;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги.
Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди
Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари 5 та устувор йўналиш бўйича яқин ҳамкорликни кўзда тутувчи “Марказий Осиё-Хитой платформаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида сармоявий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини биргаликда таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича қўшма баёнотни”ни қабул қилишди.