ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +28 даражагача илиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин.
Кечаси 15-17, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.