Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинадаги можаро Россия шартлари асосида якунланади - АҚШ собиқ разведкачиси

Скотт Риттернинг тахминларига кўра, Украина сўзсиз таслим бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украина масаласи бўйича тинчлик шартномаси Россия томонидан белгиланадиган шартлар асосида тузилади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер "Reporterfy Media & Travel" YouTube-канали эфирида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Можаро Россиянинг ғалабаси билан якунланади, бу келишув шартлари ва унинг қандай кўринишини белгилайди. Ҳойнаҳой, Украина сўзсиз таслим бўлади”, - деб башорат қилди эксперт.
Риттернинг сўзларига кўра, Киевнинг УҚК Россияни мағлуб эта олмаслиги ва ундан ҳудудларни тортиб ололмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишни истамагани унинг бу ҳолатга тушишига сабаб бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги тўғрисидаги қарорини кучга киритиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Москва Киев билан мулоқотга тайёр эканлигини бир неча бор айтган, бироқ Зеленский режими буни давом эттирмасликка қарор қилган.
УҚК тўрт ойдан бери Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО тайёрлаган ва хорижий техника билан қуролланган бригадалар билан қарши ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, бу вақт ичида улар ҳеч қандай натижага эриша олмадилар.