https://sputniknews.uz/20230918/ukraina-mojaro-rossiya-39062664.html
Украинадаги можаро Россия шартлари асосида якунланади - АҚШ собиқ разведкачиси
Украинадаги можаро Россия шартлари асосида якунланади - АҚШ собиқ разведкачиси
Sputnik Ўзбекистон
Украина масаласи бўйича тинчлик шартномаси Россия томонидан белгиланадиган шартлар асосида тузилади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер "Reporterfy Media & Travel" YouTube-канали эфирида маълум қилди.
2023-09-18T18:19+0500
2023-09-18T18:19+0500
2023-09-18T18:19+0500
россия
украина
владимир зеленский
владимир путин
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/13/39092123_0:109:1040:694_1920x0_80_0_0_96fef9a9c97a2b7ba8729a220f24aa10.png
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украина масаласи бўйича тинчлик шартномаси Россия томонидан белгиланадиган шартлар асосида тузилади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер "Reporterfy Media & Travel" YouTube-канали эфирида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.Риттернинг сўзларига кўра, Киевнинг УҚК Россияни мағлуб эта олмаслиги ва ундан ҳудудларни тортиб ололмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишни истамагани унинг бу ҳолатга тушишига сабаб бўлди.Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги тўғрисидаги қарорини кучга киритиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Москва Киев билан мулоқотга тайёр эканлигини бир неча бор айтган, бироқ Зеленский режими буни давом эттирмасликка қарор қилган.УҚК тўрт ойдан бери Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО тайёрлаган ва хорижий техника билан қуролланган бригадалар билан қарши ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, бу вақт ичида улар ҳеч қандай натижага эриша олмадилар.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/13/39092123_4:71:835:694_1920x0_80_0_0_05c4ecaf7f0ddcfa6307ca7595e52a11.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украинадаги можаро россия шартлари тинчлик келишуви
украинадаги можаро россия шартлари тинчлик келишуви
Украинадаги можаро Россия шартлари асосида якунланади - АҚШ собиқ разведкачиси
Скотт Риттернинг тахминларига кўра, Украина сўзсиз таслим бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украина масаласи бўйича тинчлик шартномаси Россия томонидан белгиланадиган шартлар асосида тузилади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер "Reporterfy Media & Travel" YouTube-канали эфирида маълум қилди, дея
ёзади РИА Новости.
“Можаро Россиянинг ғалабаси билан якунланади, бу келишув шартлари ва унинг қандай кўринишини белгилайди. Ҳойнаҳой, Украина сўзсиз таслим бўлади”, - деб башорат қилди эксперт.
Риттернинг сўзларига кўра, Киевнинг УҚК Россияни мағлуб эта олмаслиги ва ундан ҳудудларни тортиб ололмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишни истамагани унинг бу ҳолатга тушишига сабаб бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги тўғрисидаги қарорини кучга киритиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Москва Киев билан мулоқотга тайёр эканлигини бир неча бор айтган, бироқ Зеленский режими буни давом эттирмасликка қарор қилган.
УҚК тўрт ойдан бери Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО тайёрлаган ва хорижий техника билан қуролланган бригадалар билан қарши ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, бу вақт ичида улар ҳеч қандай натижага эриша олмадилар.