Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда — хавфсизлик хизмати

Мухолифат ва хорижда фаолият юритаётган айрим кучлар Грузияда "Киевдаги Евромайдон" сценарийси бўйича давлат тўнтарили уюштирмоқда — ДХХ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Грузия Давлат хавфсизлик хизмати бир гуруҳ фитначилар мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Грузия ҳудудида ва унинг чегараларидан ташқарида фаолият юритаётган бир гуруҳ одамлар мамлкатда беқарорлик ва тартибсизликлар уюштиришни режалаштирмоқда. Уларнинг асосий мақсади зўравонлик билан ҳукуматни алмаштиришдир. Бузғунчи ҳаракатлар бошланиш санаси октябрь-декабр ойларида", - дейди Грузия Давлат хавфсизлик хизмати.

ДХХ Департамент режа муаллифлари сифатида Георгий Лорткипанидзе (Михаил Саакашвили президентлиги даврида Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари), Саакашвилининг собиқ қўриқчиси Михаил Батурин ва Украинадаги Грузия легиони қўмондони Мамука Мамулашвилини кўрсатди.
Қайд этилишича, тартибсизликлар бошланиши октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган, чунки бу даврда Еврокомиссиянинг оралиқ ҳисоботи ва Евроиттифоқнинг якуний ҳисоботи Грузиянинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини оладими ёки йўқлиги ҳақида эълон қилинади.
Муассаса хабарига кўра, гуруҳ аъзолари бир нечта сценарийларни ишлаб чиққан. Улардан бири марказий хиёбонлар ва ҳукумат биноларига баррикадалар ўрнатиш, сўнгра тинч аҳоли қурбонлари шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқариши учун чодир шаҳарчасида бомба портлатишдир. Давлат хавфсизлик хизмати жиноий гуруҳ Украинадаги Евромайдонга ўхшаш сценарийни ҳам кўриб чиқаётганини даъво қилмоқда.