https://sputniknews.uz/20230918/gruziyada-davlat-tontarishi-tayyorlanmoqda--xavfsizlik-xizmati-39065291.html
Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда — хавфсизлик хизмати
Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда — хавфсизлик хизмати
Sputnik Ўзбекистон
Мухолифат ва хорижда фаолият юритаётган айрим кучлар Грузияда "Киевдаги Евромайдон" сценарийси бўйича давлат тўнтарили уюштирмоқда — ДХХ.
2023-09-18T16:39+0500
2023-09-18T16:39+0500
2023-09-18T16:55+0500
грузия
хавфсизлик
давлат тўнтариш
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/14/15444316_0:0:3074:1730_1920x0_80_0_0_adfc4ad9291b214ec136f97e57458bdc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Грузия Давлат хавфсизлик хизмати бир гуруҳ фитначилар мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. ДХХ Департамент режа муаллифлари сифатида Георгий Лорткипанидзе (Михаил Саакашвили президентлиги даврида Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари), Саакашвилининг собиқ қўриқчиси Михаил Батурин ва Украинадаги Грузия легиони қўмондони Мамука Мамулашвилини кўрсатди.Қайд этилишича, тартибсизликлар бошланиши октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган, чунки бу даврда Еврокомиссиянинг оралиқ ҳисоботи ва Евроиттифоқнинг якуний ҳисоботи Грузиянинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини оладими ёки йўқлиги ҳақида эълон қилинади.Муассаса хабарига кўра, гуруҳ аъзолари бир нечта сценарийларни ишлаб чиққан. Улардан бири марказий хиёбонлар ва ҳукумат биноларига баррикадалар ўрнатиш, сўнгра тинч аҳоли қурбонлари шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқариши учун чодир шаҳарчасида бомба портлатишдир. Давлат хавфсизлик хизмати жиноий гуруҳ Украинадаги Евромайдонга ўхшаш сценарийни ҳам кўриб чиқаётганини даъво қилмоқда.
грузия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/14/15444316_216:0:2947:2048_1920x0_80_0_0_d5b7f74e846146a6e82bb859be5d2e8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мухолифат кучлар грузия киев евромайдон сценарий
мухолифат кучлар грузия киев евромайдон сценарий
Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда — хавфсизлик хизмати
16:39 18.09.2023 (янгиланди: 16:55 18.09.2023) Мухолифат ва хорижда фаолият юритаётган айрим кучлар Грузияда "Киевдаги Евромайдон" сценарийси бўйича давлат тўнтарили уюштирмоқда — ДХХ.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Грузия Давлат хавфсизлик хизмати бир гуруҳ фитначилар мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилди. РИА Новости
хабарига асосан.
"Грузия ҳудудида ва унинг чегараларидан ташқарида фаолият юритаётган бир гуруҳ одамлар мамлкатда беқарорлик ва тартибсизликлар уюштиришни режалаштирмоқда. Уларнинг асосий мақсади зўравонлик билан ҳукуматни алмаштиришдир. Бузғунчи ҳаракатлар бошланиш санаси октябрь-декабр ойларида", - дейди Грузия Давлат хавфсизлик хизмати.
ДХХ Департамент режа муаллифлари сифатида Георгий Лорткипанидзе (Михаил Саакашвили президентлиги даврида Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари), Саакашвилининг собиқ қўриқчиси Михаил Батурин ва Украинадаги Грузия легиони қўмондони Мамука Мамулашвилини кўрсатди.
Қайд этилишича, тартибсизликлар бошланиши октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган, чунки бу даврда Еврокомиссиянинг оралиқ ҳисоботи ва Евроиттифоқнинг якуний ҳисоботи Грузиянинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини оладими ёки йўқлиги ҳақида эълон қилинади.
Муассаса хабарига кўра, гуруҳ аъзолари бир нечта сценарийларни ишлаб чиққан. Улардан бири марказий хиёбонлар ва ҳукумат биноларига баррикадалар ўрнатиш, сўнгра тинч аҳоли қурбонлари шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқариши учун чодир шаҳарчасида бомба портлатишдир. Давлат хавфсизлик хизмати жиноий гуруҳ Украинадаги Евромайдонга ўхшаш сценарийни ҳам кўриб чиқаётганини даъво қилмоқда.