Дархондаги дам олиш маскани билан боғлиқ хабарларга ҳокимлик муносабат билдирди

Таъкидланишича, лойиҳага кўра, монументлар бутун ҳолатда жойига қайтарилиши кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани Дархон мавзесидаги аҳоли дам олиш маскани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
В социальных сетях распространилась информация об уничтожении деревянных скульптур в бывшем парке “Сказка” напротив кафе “Дархан” в Мирзо Улугбекском районе
Таъкидланишича, кўп йиллар давомида кўримсиз ҳолатга келиб қолган ушбу маскан, монументлар ва мавжуд фавворалар маҳалла фуқаролар йиғини билан келишилган ҳолда "MDF Farmation" МЧЖ томонидан қайта таъмирланади.
В социальных сетях распространилась информация об уничтожении деревянных скульптур в бывшем парке “Сказка” напротив кафе “Дархан” в Мирзо Улугбекском районе

“Марказий, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган аҳоли дам олиш масканини тартибга келтириш ишларидан хавотирга тушиб, монументларни сақлаб қолишда фаоллик кўрсатган фуқароларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, лойиҳага кўра, бу монументлар бутун ҳолатда жойига қайтарилиши кўзда тутилган.