Узумнинг турли навлари ва ичимликлар: Тошкент вилоятидаги фестиваль қандай ўтмоқда?

Турли вилоятлар, жумладан Андижон, Сирдарё, Наманган, Фарғона вилоятлари деҳқонлари Заркент қишлоғига узум ва винонинг турли навларини олиб келишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманида узум ва виночилик фестивали давом этмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Андижон, Сирдарё, Наманган, Фарғона вилоятлари деҳқонлари Заркент қишлоғига узум ва винонинг турли навларини олиб келишди. “Ризамат”, “Чарос”, “Кишмиш”, “Ҳусайн” узумидан тайёрланган ичимликларни ҳар ким татиб кўриши мумкин.
Улар жорий мавсумда Тошкент вилоятида қарийб 115 минг тонна узум етиштиришни мўлжалламоқда. Ҳосилнинг бир қисми МДҲ мамлакатларига, жумладан, Россияга экспорт қилинади.