Узумнинг турли навлари ва ичимликлар: Тошкент вилоятидаги фестиваль қандай ўтмоқда?

© Анна ЖелиховскаяТошкент вилоятида узум ва виночилик фестивали бўлиб ўтмоқда
Тошкент вилоятида узум ва виночилик фестивали бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2023
Oбуна бўлиш
Турли вилоятлар, жумладан Андижон, Сирдарё, Наманган, Фарғона вилоятлари деҳқонлари Заркент қишлоғига узум ва винонинг турли навларини олиб келишди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманида узум ва виночилик фестивали давом этмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Андижон, Сирдарё, Наманган, Фарғона вилоятлари деҳқонлари Заркент қишлоғига узум ва винонинг турли навларини олиб келишди. “Ризамат”, “Чарос”, “Кишмиш”, “Ҳусайн” узумидан тайёрланган ичимликларни ҳар ким татиб кўриши мумкин.
Улар жорий мавсумда Тошкент вилоятида қарийб 115 минг тонна узум етиштиришни мўлжалламоқда. Ҳосилнинг бир қисми МДҲ мамлакатларига, жумладан, Россияга экспорт қилинади.
Янгиликлар лентаси
0