Театрларда янги мавсум бошланди: репертуарлардан қандай спектакллар жой олган?

Республикадаги қатор театрлар янги мавсум фаолиятини бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, республикада 38 та давлат театри фаолият олиб бормоқда. Улар айримлари ёз ойида дам олади ва куз фасли келиши билан ўзларини янги мавсум фаолиятини бошлайдилар.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри — 95 йиллик юбилей билан ўз ишини давом эттирмоқда. Театр саҳнасида ўзбек халқ эртаги асосида саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли премьера қилинди. Ҳозирда репертуарда “Золушка”, “Этик кийган мушук”, “Олтин тарвуз”, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” каби спектакллар репертуардан ўрин олган.
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри — 49 ижодий мавсум билан ўз ишини давом эттирмоқда. Спектакллар анонси ҳамда театр эстрада симфоник оркестрининг “Опен аир” форматидаги концерт дастури намойиш этилди. Репертуарда “Ҳалала”, “Тушов узган тулпорлар”, болалар учун “Ким аълочи?”, “Қайсар қуён” каби спектакллар намойиш этилмоқда.
Жиззах вилоят қўғирчоқ театри театр — 40 мавсум очилишида болалар учун “Қўғирчоқлар рақси” туҳфа этилди. Муаллиф Моҳисадаф Убайдуллаеванинг “Сабоқ” песаси асосида саҳналаштирилган спектакль премьера қилинди.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Фарғона вилояти рус драма театри — Унда таниқли рус ёзувчиси Антон Чехов ҳақидаги “Чехов ҳазиллари” (“Шутки Чехова”) намойиш этилди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри — 85 йиллик юбилей билан ўз ишини давом эттирмоқда. Репертуарда “Ҳалима”, “Усмон Носир”, “Қайнона” каби спектакллар мавжуд.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Ўзбекистон давлат драма театри — 55 мавсум ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг улуғ адиб Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ёлғиз” қиссаси асосида саҳналаштирилган “Жинлар базми” спектакли намойиши билан очилди.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Хоразм вилояти мусиқали драма театри — 102 мавсум очилиши режиссёр Отабек Ёқубов томонидан саҳналаштирилган Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи асосида Султон Раевнинг “Овсар” инсценировкаси асосида саҳналаштирилган “Манқурт” спектакли премьераси билан бошланди.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри — 103 мавсум очилишида Самариддин Сирожиддинов қаламига мансуб, режиссёр Фарҳод Бойназаров томонидан саҳналаштирилган “Давр ўғлони” спектакли намойиш этилди.
Ўзбекистондаги қатор театрларда янги мавсум бошланди.
Ўзбек Миллий Академик драма театри — 109 мавсум Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Адолат фасли” (“Амир Темур”) асари билан очилди. Спектаклда марказий қаҳрамон Амир Темурни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев гавдалантирди. Ҳозирда театр репертуарида “Чиройлисан муҳаббат”, “Ўзгалар дарди, “Усмон Носир”, “Аршин мал-алан” каби спектакллар ўрин олган.
Наманган вилояти мусиқали драма театри — 92 мавсум бошланди. Мавсумда рус ёзувчиси ва драматурги Антон Павлов Чеховнинг "Айиқ" асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган. Театрлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан биттага ошган.