ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Марказий банкда валюта операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги Марказий банк қарори юзасидан Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этади ва юқоридаги қарор юзасидан тушунтириш берди.
"Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- дейди Мамаризо Нурмуратов.
Қайд этилишича, жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади. Шунга кўра, Марказий банк банк назорати қўмитасининг валюта назоратига оид кечаги қарори бекор қилинди.
Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган.
"Банкларга шу мазмунда хат юборилган. Тўғри йўлдан адаштирмасин, бозордан қўймасин. Ортга қайтгулик қилмасин. Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- дея қўшимча қилди у.
Валюта операциялари — валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистонга олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистондан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон валютасидаги операциялар.
Валюта операциялари ички ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга бўлинади. Ички валюта операциялари Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган операциялардир. Халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ва капитал ҳаракати (капитал ўтказмалари) операцияларига бўлинади.
Маълумот учун, крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилгант маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.
Ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин. Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Тижорат банклари, мазкур ҳисобварақлар орқали ўтказиладиган операцияларни амалга оширишда мавжуд рискларни баҳолаган ҳолда, ушбу операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида бўлишини таъминлайди.