https://sputniknews.uz/20230916/ozbekiston-valyuta-operatsiyalar-yangi-cheklovlar-bekor-qilindi-39027434.html
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк бошқарув раиси: жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади.
2023-09-16T12:39+0500
2023-09-16T12:39+0500
2023-09-16T13:03+0500
иқтисод
ўзбекистон
марказий банк
валюта
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_0:183:2990:1865_1920x0_80_0_0_4e50f0450d8e611368ed019e87d54d85.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.Марказий банкда валюта операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги Марказий банк қарори юзасидан Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этади ва юқоридаги қарор юзасидан тушунтириш берди.Қайд этилишича, жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади. Шунга кўра, Марказий банк банк назорати қўмитасининг валюта назоратига оид кечаги қарори бекор қилинди.Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган.Валюта операциялари — валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистонга олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистондан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон валютасидаги операциялар.Валюта операциялари ички ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга бўлинади. Ички валюта операциялари Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган операциялардир. Халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ва капитал ҳаракати (капитал ўтказмалари) операцияларига бўлинади.Маълумот учун, крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилгант маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.Ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин. Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.Тижорат банклари, мазкур ҳисобварақлар орқали ўтказиладиган операцияларни амалга оширишда мавжуд рискларни баҳолаган ҳолда, ушбу операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида бўлишини таъминлайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_130:0:2861:2048_1920x0_80_0_0_5045f590b8cebb4950772b3f5317f365.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон валюта операциялари янги чекловлар бекор қилинди марказий банк марказий банк бошқарув раиси мамаризо нурмуратов
ўзбекистон валюта операциялари янги чекловлар бекор қилинди марказий банк марказий банк бошқарув раиси мамаризо нурмуратов
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди
12:39 16.09.2023 (янгиланди: 13:03 16.09.2023) Марказий банк бошқарув раиси: жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, деб ёзмоқда
ЎзА. Марказий банкда валюта операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги Марказий банк қарори юзасидан Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этади ва юқоридаги қарор юзасидан тушунтириш берди.
"Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- дейди Мамаризо Нурмуратов.
Қайд этилишича, жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади. Шунга кўра, Марказий банк банк назорати қўмитасининг валюта назоратига оид кечаги қарори бекор қилинди.
Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган.
"Банкларга шу мазмунда хат юборилган. Тўғри йўлдан адаштирмасин, бозордан қўймасин. Ортга қайтгулик қилмасин. Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- дея қўшимча қилди у.
Валюта операциялари — валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистонга олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистондан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон валютасидаги операциялар.
Валюта операциялари ички ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга бўлинади. Ички валюта операциялари Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган операциялардир. Халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ва капитал ҳаракати (капитал ўтказмалари) операцияларига бўлинади.
Маълумот учун, крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилгант маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.
Ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин. Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Тижорат банклари, мазкур ҳисобварақлар орқали ўтказиладиган операцияларни амалга оширишда мавжуд рискларни баҳолаган ҳолда, ушбу операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида
бўлишини таъминлайди.