Қайси ҳудудда ёмғир ёғади — Ўзбекистонда 17 сентябрь учун об-ҳаво

Республиканинг тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Эртага, 17 сентябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди, фақат тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-17, кундузи +27-29 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +23-28 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18, кундузи +27-32 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18, кундузи +27-32 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18, кундузи +25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +20-25 даража бўлади.