ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Президентнинг 12 сентябрдаги қарори билан Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Қорақалпоғистон республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.