Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

© Министерство транспорта республики УзбекистанМаманбий Омаров Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маманбий Омаров Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон республикаси транспорт вазири Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Президентнинг 12 сентябрдаги қарори билан Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Қорақалпоғистон республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0