ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги сайловларни энг муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, агар у сайловда ғолиб бўлмаса, мамлакат таназзулга учрайди.
“Агар мен сайловда ғалаба қозона олмасам, мамлакатимиз тамом бўлади деб ўйлайман. Менимча, бу ҳар қачонгидан ҳам энг муҳим сайловдир”, – деди Трамп журналист Мегин Келлининг кўрсатувида.
Трампнинг сўзларига кўра, Жо Байден президентлиги даврида АҚШ “жаҳаннам сари кетмоқда".
Трамп ўзига қўйилган айбловлар ҳақида гапирар экан, ўзига бўлган ишончи мустаҳкам эканлигини айтди. “Мен бунга умуман аҳамият бермайман, чунки мен ватан учун, халқ учун курашмоқдаман”, – деди у.
Собиқ президентга тўртта жиноий иш бўйича 90 дан ортиқ айблов қўйилмоқда, жумладан, аввалги сайловлар натижаларини ўзининг фойдасига бўлишига уриниш. 2024 йилда яна президентликка даъвогарлик қилаётган Трамп ўзининг айбсизлигини таъкидлаб келмоқда. Айбловларни унинг сайловга иштирок этишига йўл қўймасликка бўлган уриниш деб баҳолайди.