Россия ҳеч кимга таҳдид солаётгани йўқ — Путин

Россия президентининг сўзларига кўра, энг катта таҳдидлар Ғарбда ҳукмрон элиталар томонидан яратилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ҳеч кимга таҳдид солаётгани йўқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Биз ҳеч кимга таҳдид солаётганимиз йўқ. Бугунги кунда дунёда яратилаётган энг катта таҳдидни ҳозирги (Ғарбдаги) ҳукмрон элиталар яратмоқда ва дарвоқе, бу ҳақда уларнинг ўзлари гапиришмоқда. Бир неча йил олдин собиқ мудофаа вазири, янглишмасам, жаноб Гейтснинг айтгандики, АҚШ учун энг катта таҳдид Капитолий, менимча, ёки Оқ уй жойлашган ҳудуддан келади. Ўзлари бу ҳақда гапиришади. Таҳдидни эса четдан излашади ”, – деди Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашувда.
Путин Украинани “ўзгалар ноғорасига ўйнамасликка” чақирди