Минтақамизда сувдан фойдаланишнинг янги иштирокчиси пайдо бўлди — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Минтақамизда сувдан фойдаланишнинг янги иштирокчиси пайдо бўлди, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон етакчиси нутқ сўзлади.
Қайд этилишича, Қўштепа қурилиши Марказий Осиёнинг сув режими ва мувозанатини тубдан ўзгартириши мумкин.
"Қурилишнинг барча жиҳатлари ва Амударёнинг сув режимига таъсирини ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш зарур. Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни кўриб чиқишни таклиф қиламиз", - деди президент.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон етакчиси Тожикистон президенти билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.
Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида қандай ҳужжатлар қабул қилинди?