https://sputniknews.uz/20230914/dushanbe-markaziy-osiyo-davlatlari-rahbarlar-uchrashuv-hujjatlar-38964350.html
Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида қандай ҳужжатлар қабул қилинди?
Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида қандай ҳужжатлар қабул қилинди?
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
2023-09-14T18:00+0500
2023-09-14T18:00+0500
2023-09-14T18:31+0500
сиёсат
тожикистон
душанбе
шавкат мирзиёев
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38962360_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_c32824d979f8ec93456d65c286367391.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38962360_262:92:1020:660_1920x0_80_0_0_f8b7cb47957c0b7f954e5af41d85eade.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳужжатлар
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳужжатлар
Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида қандай ҳужжатлар қабул қилинди?
18:00 14.09.2023 (янгиланди: 18:31 14.09.2023) Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот;
Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим;
Марказий Осиёда ерусти транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши тўғрисида низом;
2022-2025 йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш учун “йўл харитаси”.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.