Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?

2024-2026 йилларда ОҚХЖга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида 5 та ҳужжат имзоланди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Тожикистонда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тожикистоннинг 2020-2023 йилларда жамғармага раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. Орол денгизи ҳавзасида экология, сув хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда жамғарма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида жамғарма таъсисчи давлатлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Душанбе баёноти;
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг Тожикистон Республикасининг ОҚХЖдаги раислиги якунлари тўғрисида қарори;
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2024-2026 йилларга ОҚХЖ президенти этиб сайлангани тўғрисидаги қарори;
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг ОҚХЖ ташкилий тузилмаси ва шартнома-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича фаолият тўғрисидаги қарори.
2024-2026 йилларда ОҚХЖга раислик Қозоғистонга ўтди.
Оролни қутқариш: Мирзиёев Душанбедаги саммитда қандай таклифларни илгари сурди