Хитой корхонаси Андижонда қуввати 400 МВт тенг қуёш панеллари қуришни бошлади

Станция янги Андижон массивида ишга туширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Хитой корхонаси Андижонда қуввати 400 МВт тенг фотоэлектростанциясини қуришни бошлади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Хитойнинг "Поверчина интернейшнл гроуп" корхонаси томонидан Андижонда қуввати 400 МВт тенг фотоэлектростанциясини қуриш бошланди.
Мазкур станцияни ишга тушириш орқали 700 миллион кВт соат элетр энергияси ишлаб чиқарилади.
Хитой компанияси Янги Андижонда фотоэлектрстанция қуради.
Шу билан бирга, 212 миллион кубметр табиий газ тежаш ҳамда 294 минг тонна зарарли иссиқхона газларининг чиқиши олдин олинади.

“Бу электростанция Андижон вилоятидаги умумий сарфнинг учдан бир қисмини қоплайди”, - дейилади хабарда.

Станция янги Андижон массивида ишга туширилиши режалаштирилган.

"2024 йилнинг 1 апрелигача 100 мегаватт қувватда, 2024 йил 30 ноябргача эса тўлиқ қувватда ишга тушади", - дейилган хабарда.

Станция Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасидаги уч томонлама "Англашув меморандуми" асосида қурилмоқда.