Тошкентдаги мактаб ошхонаси менюсидан турли таомлар, салатлар, ширинликлар ва ичимликлар жой олган. Таомлар жадвалга қараб тайёрланади. Меню тузишда ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари ҳам инобатга олинади.
"Болалар биринчи овқатдан мошхўрда, мастава, боршни яхши кўришади. Талабга қараб буюртма оламиз. Болалар нима овқат ейишни хоҳлашса, эртаси куни шу овқатни пишириб қўямиз", - дейди пойтахт мактабларидан бирининг ошпази Зилола Ҳакимова.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлими бош мутахассиси Шоира Рейимбаеванинг сўзларига кўра, маҳсулотлар сифати доимий назоратда. Улар сифатини ота-оналардан иборат бракераж комиссияси текширади.
Мактабларда рухсат этилмайдиган маҳсулотлар рўйхати мавжуд. 38 та маҳсулот бу рўйхатга киритилган.
Мактаб ошхонаси болалар қандай овқатланишади ва уларга нималар тайёрлаб беришмоқда - батафсил Sputnik видеосида.