Тошкентда мактаб ўқувчилари учун қандай таомлар пиширилади - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ҳар бир мактаб ошхонасининг тасдиқланган менюси бор. Уларга болалар учун фойдали таомлар киритилган.
Тошкентдаги мактаб ошхонаси менюсидан турли таомлар, салатлар, ширинликлар ва ичимликлар жой олган. Таомлар жадвалга қараб тайёрланади. Меню тузишда ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари ҳам инобатга олинади.
"Болалар биринчи овқатдан мошхўрда, мастава, боршни яхши кўришади. Талабга қараб буюртма оламиз. Болалар нима овқат ейишни хоҳлашса, эртаси куни шу овқатни пишириб қўямиз", - дейди пойтахт мактабларидан бирининг ошпази Зилола Ҳакимова.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлими бош мутахассиси Шоира Рейимбаеванинг сўзларига кўра, маҳсулотлар сифати доимий назоратда. Улар сифатини ота-оналардан иборат бракераж комиссияси текширади.
Мактабларда рухсат этилмайдиган маҳсулотлар рўйхати мавжуд. 38 та маҳсулот бу рўйхатга киритилган.
Мактаб ошхонаси болалар қандай овқатланишади ва уларга нималар тайёрлаб беришмоқда - батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0