ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Самақандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Самарқанддаги “Silk Road” туристик марказида 19 октябрь куни “Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism” халқаро таълим форуми ўтказилади.
Тадбир БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-Бош Ассамблеяси (GA25 UNWTO) доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
"Халқаро таълим форуми UNWTO Бош Ассамблеясининг асосий тадбирларидан бир бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ҳамда экспертларни бир жойда тўплайди", - дейилади хабарда.
Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи “Ulysses Awards UNWTO” мукофотлаш маросими ўтказилади.
Халқаро таълим форуми иштирокчилари сони чекланган. Иштирок этиш учун 20 сентябргача махсус платформа орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.