Ўзбекистонда Покистон логистика компаниясининг ваколатхонаси очилиши мумкин

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Покистоннинг “National Logistics Corporation” компаниясининг ваколатхонаси очилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.
Покистон делегациясининг мамлакатга ташрифи доирасида “National Logistics Corporation” транспорт-логистика компанияси раҳбари Фаррух Шаҳзод Рао билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва келгусида транспорт ҳамда юк ташув лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича муҳокама олиб борилди.
Покистонлик меҳмонлар “National Logistics Corporation” компанияси тўғрисида тақдимот ўтказиб, компания фаолияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Шунингдек, Покистон томони Ўзбекистонда компания ваколатхонасини очиш ниятини билдирди.
Ўзбекистон ва Покистон мультимодал юк ташувларини ривожлантиради