Ўзбекистон — Мексика ўйини қандай якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик ўйинини дуранг ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ҳисоб 3:3.
Учрашувда Бобур Абдуҳолиқовнинг биринчилардан бўлиб рақиб дарвозага берган зарбаси ҳисобни очди. Ўйининг 21-дақиқасида Мексика жамоаси ҳам ҳисобни тенглаштирди.
Азизбек Турғунбоев 45дақиқада иккинчи голга муаллифлик қилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳар икки жамоадан дарвозага гол урилди ва ҳисоб тенглашди. Учинчи голга Отабек Шукуров муаллифлик қилди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Футбол: АҚШ Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди — видео