ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тантанали қабул маросимида Россия ғалабаси, унинг президенти Владимир Путин соғлиғи ва Россия-Корея муносабатларини мустаҳкамлаш учун қадаҳ кўтарди.
“Муҳтарам Россия Федерацияси президенти ўртоқ Владимир Владимирович Путин соғлиғи учун, буюк Россиянинг янги ғалабаси учун, Россия-Корея дўстлигининг тўхтовсиз ривожланиши ва мустаҳкамланиши, бу ердаги барча ўртоқлар соғлиғи учун қадаҳ кўтаришни таклиф қиламан”, - деди Ким Чен Ин.
КХДР етакчиси Россия президенти билан барқарор давлатлараро муносабатларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Россия ва Шимолий Корея етакчиси музокаралари Амур вилоятидаги “Восточний” (“Шарқий”) космодромида бўлиб ўтди. Аввалига улар делегациялар иштирокида мулоқот қилишди, кейин яккама-якка музокаралар ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Путиннинг таклифи билан Россияга ташриф буюрди.