Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ транспорт оқимларини Шарққа йўналтирмоқда — ЕИК вазири

ЕОИИ Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон билан Санкт-Петербургдан “Шимол-Жануб” транспорт йўлаги бўйлаб ишлашни фаоллаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари сиёсий кескинлик шароитида транспорт оқимларини Шарққа қайта йўналтирмоқда ва бу йўналишда Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон билан фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Юқори сиёсий кескинлик шароитида асосий вазифа (ЕОИИ мамлакатлари учун - таҳр.) айнан транзит ва экспорт-импорт юк ташишларини қайта йўналтириш – Шарққа бурилишдир. У ерга товарлар асосан ўзимиздан боради”, - деди Кожошев.
Вазирнинг қайд этишича, иқтисодий барқарорликни барқарорлаштириш мақсадида, биринчи навбатда, ЕОИИ давлатлари Шимолий-Жануб, Европа-Ғарбий Хитой ва Транскаспий халқаро транспорт йўналиши транспорт йўлаклари салоҳиятидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Кожошовнинг таъкидлашича, ЕОИИ ушбу транспорт-логистика йўналишларини Хитой, Эрон ва Ҳиндистонга кенгайтириш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда, улар билан иттифоқ мамлакатлари ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда.
“Санкт-Петербургдан Эрон орқали Ҳиндистонгача бўлган “Шимол-Жануб” транспорт йўлаги бўйлаб Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон каби давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқдамиз”, - дея қўшимча қилди у.
Бугун, 13 сентябрь куни Тошкентда автомобиль транспортини ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференция очилди. Ташкилотчилар: Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон халқаро ташувчилар уюшмаси, шунингдек, Халқаро автомобил транспорти иттифоқи (IRU).
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Илҳом Маҳкамов Арзибек Кожошев билан учрашди — муҳокама этилган масалалар