Илҳом Маҳкамов Арзибек Кожошев билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
12:43 13.09.2023 (янгиланди: 15:01 13.09.2023)
© Пресс-служба ЕЭКЎзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билан учрашди.
© Пресс-служба ЕЭК
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳамкорлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев маълум қилди.
Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билан учрашди.
"ЕОИИ давлатлари ва МДҲ ҳамкорлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва уни ривожлантириш учун халқаро йўлда янги имкониятлар янги савдо бозорларининг шаклланиши, савдо йўллари ва транспорт йўлакларининг ўзгариши муносабати билан очилмоқда", — деди Арзибек Кожошев.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда транспорт ва логистика масалалари ЕОИИда ҳам, ундан ташқарида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
"Юк оқимининг Шарқ ва Осиёга бурилишини инобатга олган ҳолда, Шимолий-Жануб, Европа-Ғарбий Хитой, Янги Ипак йўли, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши коридорлари янги аҳамият касб этмоқда”, — деди Кожошев.
Кожошев Евроосиё транспорт йўлаклари ва йўналишлари рўйхатини ЕОИИ мамлакатлари томонидан тасдиқланганини шунингдек, ўтган йили ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари томонидан 7 та лойиҳани ўз ичига олувчи ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги устувор интеграция инфратузилма лойиҳалари рўйхати қабул қилинганини эслатиб ўтди.
Ҳозирда уни янгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
У шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида транспорт ва инфратузилма бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишларида фаол иштирок этишини, унда юқоридаги масалалар муҳокама қилинаётгани ва транспорт соҳасида интеграциянинг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганини қайд этди.
Илҳом Маҳкамов Ўзбекистоннинг Евроосиё маконида транспорт соҳасидаги интеграция жараёнларидаги иштирокининг стратегик аҳамиятини тасдиқлади. Шунингдек, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакиллари Комиссиянинг транспорт блоки объектларида ишлашдаги иштирокини фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, Арзибек Кожошев Илҳом Маҳкамовни ЕОИИ мамлакатлари транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди.
Кожошев Комиссия ЕОИИ ва ШҲТ транспорт вазирларининг қўшма мажлисини ўтказиш ташаббуси билан чиққанини қайд этди. Ўзбекистон транспорт вазири бу таклифни қўллаб-қувватлади ва Кожошевни шу йил ноябрь ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг конференциясида иштирок этишга таклиф қилди.