Ҳарорат +28 даражагача кўтарилади — Тошкентда 12 сентябрь учун об-ҳаво

Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +28 даражагача илиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.