ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун Яккасарой ва Миробод туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасарой тумани: "Дамариқ" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
Миробод тумани: "Ойбек" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.