ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Министерство транспорта
Таъкидланишича, учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
© Министерство транспорта
Жумладан, халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, икки давлат шаҳарлари ўртасидаги рейслар частотасини ошириш муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкент - Жанубий-Сахалинск янги йўналишини очиш, мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия мультимодал йўналишида экспорт-импорт юк ташувларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа масалалари кўриб чиқилди.
© Министерство транспорта