Ўзбекистонлик боксчилар Доғистондаги халқаро турнирга жўнаб кетди

Беллашувлар 17 сентябрга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун, 12 сентябрь куни, Россия Федерацияси Доғистон республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари қуйидаги таркибда Каспийскка йўл олишди:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Фарёзбек Дўсматов
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-57 кг: Мадияр Дониёров
-60 кг: Миркомил Сайтохунов
-67 кг: Муродбек Баҳриддинов
-67 кг: Лазизбек Тўлқинов
-71 кг: Азизбек Бўрибоев
-71 кг: Бекзод Ҳамидов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
-92 кг: Диёрбек Ўралов
+92 кг: Абдураҳим Жўраев.
Мураббийлар: Руслан Телимбаев, Шаҳзод Хидиров, Ботиржон Маҳмудов. Руслан Аметов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Беллашувлар 17 сентябрга қадар давом этади.
“Ахмат Қодиров хотира турнири”да Ўзбекистон боксчилари муносиб иштирок этди