Қорабоғда ўтказилган президент сайловини тан олмаймиз – Ўзбекистон ТИВ

Таъкидланишича, Ўзбекистон дўст Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон тан олинмаган Қорабоғда ўтказилган президент сайловини тан олмайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий баёнот берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон дўст Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди.
“Ўзбекистон 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди”, - дейилган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев август охирида Озарбайжонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини доим қўллаб-қувватлаб келгани ва бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.