ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия Федерацияси Чеченистон республикаси Грозний шаҳрида катталар ўртасида анъанавий "Ахмат Қодиров хотира турнири" ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Дунёнинг 16 мамлакатидан боксчилар қатнашган ушбу мусобақада Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-67 кг: Шоҳрухбек Кенжаев
Кумуш:
-51 кг: Миралижон Мавлонов
-92 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Бронза:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Шавкатжон Болтаев.