ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Эртага, 10 сентябр куни Ўзбекистоннинг Бухоро ва Навоий вилоятлари бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълумоти
© Узгидромет
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-20, кундузи +34-36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16-21, кундузи 34-39 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19-24, кундузи +35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8-13, кундузи +21-26 даража бўлади.