Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонконг устидан ғалаба қозонди — тафсилотлар

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонконгга қарши майдонга тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонконг устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб : 10:0.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонконгга қарши майдонга тушди.
Рақиб дарзозага биринчи голни Ҳусайн Норчаев урган бўлса, иккинчи ва учинчи голларга Аббосбек Файзуллаев ва Алишер Одиловлар муаллифлик қилди. Шундай қилиб, биринчи бўлим Ўзбекистон фойдасига 3:0 ҳисобда якунланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам омадли бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар бирин-кетин рақиб дарвозасига иккита гол ўришди. Гол муаллифлари Умарали Раҳмоналиев ва Ҳусайн Норчаев.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Гонг Конг устидан ғалаба қозонди
Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозани яна бир бор аниқ нишонга олишни уддасидан чиқди (хет-трик) ва ҳисобни ўз жамоаси фойдасига 6:0 қилишга эришди.

Ўзбекистон жамоаси ҳисобни 7:0 қилишига рақиб жамоа ёрдам берди. Гонконг футболчиси Ман Йип Чеук ўз дарвозасига гол урди.

Норчаев ўрнига майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов ҳам жамоа ҳисобига яна битта гол қўшиб қўйди. Улуғбек Ҳошимов рақибларига ҳисобни очиш учун имконият қолдирмади ва жамоа ҳисобига 9-голни ёзиб қўйди. Унга Алишер Одиловнинг узатмаси қўл келди.
Иккинчи бўлим учун 6 дақиқа қўшиб берилди. Бу имкониятдан Улуғбек Ҳошимов фойдаланди (хет-трик) ва ҳисобни 10:0га тенг қилди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Гонг Конгга қарши майдонга тушди.