Хивада халқаро этноспорт фестивали бошланди — фото, видео

Фестиваль доирасида 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Хоразм вилоятида халқаро этноспорт фестивали бошланди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Бугун Хивада халқаро этноспорт фестивали бошланди. Уна иштирок этаётган спортчилар бир қатор спорт турлари бўйича ўзаро куч синашишга киришди.
Фестиваль доирасида 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Улар оммавий кураш, баҳодирлар ўйинлари, тош кўтариш, камондан отиш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари ва бошқа спорт турлари бўйича ўзаро куч синашади.
Хусусан, Ўзбекистон Миллий гвардияси фестивалда от спорти ўйинлари ҳамда камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарсларини намойиш этмоқда.
1 / 15
2 / 15
3 / 15
4 / 15
5 / 15
6 / 15
7 / 15
8 / 15
9 / 15
10 / 15
11 / 15
12 / 15
13 / 15
14 / 15
15 / 15
Хивада этноспорт фестивали бошланмоқда — видео
Эслатиб ўтамиз, Хивада 7-10 сентябрь кунлари халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Спортчилар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларусь, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор. Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тош кўтариш мусобақасида Россиялик спортчилар ҳам иштирок этади. Россия спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги делегация ҳам фестивалга таклиф қилинган.