Хивада этноспорт фестивали бошланмоқда — видео

© Sputnik/Анна ЖелиховскаяХивада этноспорт фестивали
Хивада этноспорт фестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
Этноспорт фестивалида дунёнинг 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчилари ва спорт делегациялари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Хивада 7-10 сентябрь кунлари халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчилар ҳамда спорт делегациялари иштирок этади. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Спортчилар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларус, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяХивада этноспорт фестивали
В Хиве проходит международный фестиваль этноспорта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Хивада этноспорт фестивали
Этноспорт фестивалида спортчилар рестлинг, баҳодирлар ўйинлари, тош кўтариш, камондан отиш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари ва бошқа миллий турлари бўйича ўзаро куч синашади. Беллашувлар учун 20 дан ортиқ спорт ва кўргазмали чиқишлар ўтказиладиган майдонлар тайёрланган.
Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тош кўтариш мусобақасида Россиялик спортчилар ҳам иштирок этади. Россия спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги делегация ҳам фестивалга таклиф қилинган.
Янгиликлар лентаси
0