Россия Харьковни қуршаб олади — Пентагон ҳарбий маслаҳатчиси

Россия қўшинлари УҚК учун тузоқ тайёрлаб қўйган, унда украиналик аскарлар кўп миқдорда “ўзларини қурбон қилади” - Макгрегор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия қўшинлари ҳужум пайтида Харьковни қуршаб олади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Германиянинг “Die Weltwoche” Youtube-каналига берган интервьюсида.

“Улар Украина шарқида аста-секин шимолга ҳаракат қилмоқдалар, кейин шарққа, сўнгра шимолга қараб ҳаракатланиб, Харьковни ўраб олишади”, – дейди таҳлилчи.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Россия қўшинлари йўлда УҚК учун тузоқ тайёрлаб қўйган, унда украиналик аскарлар кўп миқдорда “ўзларини қурбон қилади”. Шунингдек, у Россия ҳарбийлари ўзининг разведка тизими ёрдамида жанг майдонида Ғарб ва Украина жавоб бера олмайдиган ҳар қандай нишонни “аниқлаши ва йўқ қилиши” мумкинлигини таъкидлади.
“Бу тўлиқ муваффақиятсизлик”, - дея хулоса қилди Макгрегор Украинанинг қарши ҳужумига изоҳ бериб.
5 сентябрь куни мудофаа вазири Сергей Шойгу Қуролли кучлар раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Украина армияси қарши ҳужум деб аталадиган операция бошланганидан буён 66 мингдан ортиқ аскар ва 7600 та техникани йўқотганини айтди. Россия армияси Украинанинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилишда давом этмоқда, деди у. Август ойида Украина қуролли кучларининг 34 та қўмондонлик пункти ҳужумга учради. Бундан ташқари, сўнгги бир ой ичида 159 та HIMARS ракетаси, мингдан ортиқ дрон ва 13 та қанотли ракета уриб туширилган.
Украинанинг Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди. Киев НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган бригадаларни жангга жўнатди. Владимир Путин УҚКнинг операцияси муваффақиятсиз якунланганини маълум қилди.