ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда. Бу президент томонидан имзоланган ЎРҚ–867-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди
Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) сақлаши тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.