Ўзбекистонда айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишШер, архив сурат
Шер, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Энди аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда. Бу президент томонидан имзоланган ЎРҚ–867-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди
Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) сақлаши тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.
Ёввойи ҳайвонлар ўзбекча қандай аталишини биласизми?
Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Шер болалари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланиши кутилмоқда — рўйхат
Янгиликлар лентаси
0