Қисқа муддатли ёмғир — Тошкентда 8 сентябрь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳарорат +32 даража бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради.
Кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-20, кундузи +30-32 даража бўлади.