Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади — тафсилотлар

Меъмор Ўзбекистон пойтахти қиёфасини асраб-авайлаш бўйича мажмуавий стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентда модернистик меъморчилиги муҳофазаси масалаларига бағишланган конференция ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
“Тошкент дунёнинг қаерида жойлашган?” номли конференция 2023 йилнинг 18–19-октябр кунлари Ўзбекистон lавлат санъат музейида бўлиб ўтади.
Фахрий меҳмонлар орасида меъмор Рем Колхас, ёзувчи ва муҳофиз Шумон Басар, маданий мерос бўйича бошқарувчи Эдуардо Эскаланте Каррилёлар бор.
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади
Конференциядан кўзланган мақсад Тошкент модернистик меросининг аҳамиятига диққат-эътиборни жалб этишдан иборатдир.
“Биз мулоқотни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон пойтахти қиёфасини асраб-авайлаш бўйича мажмуавий стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан етакчи мутахассисларни бир жойга тўплаймиз”, - дейилади хабарда.
Конференция билан бир вақтда музейда “Tashkent Modernism: Index” кўргазма лойиҳаси тақдим этилади. У икки йиллик жадал ва пухта изланишлар натижалари ҳамда Армин Линке томонидан тасвирга туширилган меъморий иншоотларнинг фотосуратларини бирлаштиради.
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади
Анжуман “Tashkent Modernism XX/XXI” лойиҳасини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшган меъмор ва муаррих Жан-Луи Коен (1949–2023) хотирасига бағишланади.
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади
Маълумот учун, Рем Колхас ўз фаолиятини журналист ва сценарий муаллифи сифатида бошлаган. 1975 йилда у машҳур ОМА (Office for Metropolitan Architecture) архитектура бюросига асос солган. Унинг лойиҳаларини экспериментал кўргазмалар ва павильонлардан тортиб бутун шаҳарлар, вилоятлар ва ҳатто мамлакатларгача қамраб олади.
У Сиэтлдаги кутубхона (АҚШ), Портудаги Мусиқа уйи (Португалия), Пекиндаги (Хитой) CCTV телекомпаниясининг бош қароргоҳи, Қатар Миллий кутубхонаси каби машҳур биноларни яратди. Унинг ютуқлари нуфузли Притцер мукофоти ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.